График работы:
Пн-Пт 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Положение о соревнованиях

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон оғир атлетика

Федерацияси бош котиби

________________Б.Абдукаримов

«____» ___________2017 йил

 

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Ўзбекистон Республикаси

жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

________________ И.Джураев

«____» _____________2017 йил

        

                   

ОҒИР АТЛЕТИКА БЎЙИЧА 

2018 ЙИЛ РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАЛАРИ

Н И З О М И

ТОШКЕНТ  - 2017 ЙИЛ

I. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

1.1 Ўзбекистонда спортнинг оғир атлетика турини оммавийлаштириш ва янада ривожлантириш;

1.2 Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркиби аъзолари ва номзодларини аниқлаш;

1.3 Ўзбекистон оғир атлетикачиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш;

1.4 Халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаларини шакллантириш мақсадида оғир атлетикачиларни аниқлаш;

1.5 Мамлакатнинг ҳудудий ва спорт ташкилотларида турли ёш гуруҳидаги
   оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш;

1.6 Оғир атлетикани оммалаштириш, ўқувчи ёшларни оммавий тарзда жалб қилиш ва уни янада ривожлантириш;

1.7 Чемпионат мусобақалари ғолибларини аниқлаш, ўтказиладиган мусобақалар натижаларини таҳлил қилиш;

1.8 Мусобақалар соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.

II. МУСОБАҚАЛАРГА РАХБАРЛИК ҚИЛИШ

2.1 Мусобақаларни ўтказиш бўйича умумий рахбарлик Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан амалга оширилади.  

2.2 Мусобақаларни ўтказиш бўйича бевосита раҳбарлик Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан тасдиқланган Бош ҳакамлар ҳайъати томонидан олиб борилади.

2.3 Мусобақалар халқаро оғир атлетика федерацияси қоидаларига асосан ўтказилади.

 

 III. МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ўтказиш

Мусобақаларнинг ўтказилиши

Вақти

жойи

1). 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон  чемпионати

14-18 март

Чирчиқ

 Вазнлар:  ўсмирлар -50,56,62,69,77,85,94,+94 кг.

           ўсмир қизлар –44,48,53,58,63,69,75,+75 кг.

2).  1998 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати

14-18 март

Чирчиқ

Вазнлар:  ёшлар -56,62,69,77,85,94,105,+105кг.              

                 Қизлар - 48,53,58,63,69,75,90,+90кг.

3).  Эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати

9-13 май  

 Чирчик   

Вазнлари:  эркаклар -56,62,69,77,85,94,105,+105кг.

                   аёллар -48,53,58,63,69,75, 90,+90кг.

4).  23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати (эркаклар ва аёллар)

9-13 май 

 Чирчик  

Вазнлари:  эркаклар -56,62,69,77,85,94,105,+105кг.

                   аёллар -48,53,58,63,69,75, 90,+90кг.

5). 2002 йилларда туғилган ва ундан кичик бўлган ИБЎСМ спортчилари (ўсмирлар ва қизлар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати

6-10 июнь  

Фарғона, Андижон, Наманган

Чичриқ

 Вазнлар:  ўсмирлар -42,46,50,56,62,69,77,+77 кг.

                  ўсмир қизлар  40, 44, 48,53,58,63,+63 кг.

6). 2002 йилларда туғилган ва ундан кичик бўлган БЎСМ спортчилари (ўсмирлар ва қизлар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати

22-26 август  

Самарқанд, Жиззах, Чирчиқ

 Вазнлар:  ўсмирлар -42,46,50,56,62,69,77,+77 кг.

                  ўсмир қизлар  40, 44, 48,53,58,63,+63 кг.

7). 2002 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган Олимпия заҳиралари коллежларида таҳсил олаётган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати

12-16 сентябрь

Нукус

Чичриқ

 Вазнлар:  ўсмирлар - 46,50,56,62,69,77,85,+85 кг.

                  ўсмир қизлар – 40, 44, 48,53,58,63,+63 кг.

 8). 2004 йилларда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати

26-30 сентябрь

Термез, Чирчиқ

Вазнлар:  ўсмирлар -38,42,46,50,56,62,69,+ 69 кг.

                  ўсмир қизлар  -34,36,40,44,48,53,58+58 кг.

9).Катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги

3-7 октябрь

 

Чирчиқ

 

Вазнлар:  эркаклар - 56,62,69,77,85,94,105,+105 кг.

                 аёллар - 48,53,58,63,69,75, 90,+90 кг.

 

 IV. МУСОБАҚА ИШТИРОКЧИЛАРИ

Мусобақалар халқаро оғир атлетика федерацияси қоидалари асосида ўтказилади.

Республика мусобақаларига ташкилотларнинг жамоаларининг қўйилиши.

4.1 Катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги мусобақаларига иштирок этиш учун 1-тоифадан паст бўлмаган малакага эга бўлган спортчиларга рухсат берилади. Ташкилотдан жами 19 иштирокчи (1 нафар ҳакам (мажбурий), 2 нафар мураббий, 1 нафар шифокор ва 15 ёшдан кичик бўлмаган 16 нафар спортчи - 8 та вазн тоифасида эркаклар, 8 та вазн тоифасида аёллар) қўйилади. 

4.2 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда 1998 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига 2-тоифадан паст бўлмаган спортчилар иштирок этадилар. Ташкилотдан жами 19 иштирокчи (1 нафар ҳакам (мажбурий), 2 нафар мураббий,  1 нафар шифокор ва 15 ёшдан кичик бўлмаган 16 нафар спортчи -8 та вазн тоифасида эркаклар, 8 та вазн тоифасида аёллар) қўйилади. 

4.3 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон  чемпионатига 1-ўсмирлар тоифадан паст бўлмаган спортчилар иштирок этадилар. Ташкилотдан жами 19 иштирокчи (1 нафар ҳакам (мажбурий), 2 нафар мураббий, 1 нафар шифокор ва 13 ёшдан кичик бўлмаган 16 нафар спортчи -8 та вазн тоифасида ўсмирлар, 8 та вазн тоифасида қизлар) қўйилади. 

4.4 2002 йилларда туғилган ва ундан кичик бўлган ИБЎСМ, БЎСМ ва ОЗК  спортчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда 2004 йилларда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига  ташкилотдан жами 19 иштирокчи (1 нафар ҳакам (мажбурий), 2 нафар мураббий, 1 нафар шифокор 16 нафар спортчи - 8 та вазн тоифасида ўсмирлар, 8 та вазн тоифасида қизлар) қўйилади. Ёш тоифа чагараланмаган.

4.5 Мусобақаларда 16 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги спортчилар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти билан қатнашишлари шарт.

4.6 16 ёшга тулмаган спортчилар туғилганлик хақида гувохнома, ўқиш ва яшаш жойидан расм туширилган хужжатлар билан қатнашишлари шарт.

V. МУСОБАҚАЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ

5.1 Ўзбекистон чемпионати ва Кубогига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мусобақалари ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар ва илк талабномалар топширилгандан сўнг ушбу жамоалар мусобақаларда иштирок этишлари мумкин. Илк талабнома вилоят мусабақалари баённомасига асосида тузилади. Илк талабномадаги спортчилар сони 32 нафардан (16 та аёллар ва 16 та эркаклар жамоасида) ошмаслиги керак. Илк талабномаларни мусобақа санасидан 14 кун олдин мусобақа ташкилотчисига тақдим этмаган жамоалар мусобақада иштрок этмайдилар. Илк талабномага номи киритилмаган спортчилар якуний талабномага киритилмайди ва мусобақаларда иштрок этмайди.

5.2 Талабнома намунаси иловада.

5.3 Илк талабномалар  Word ёки Excel форматида, вилоят мусобақа баённомаларининг скайнер қилинган ҳолда қуйидаги электрон манзилга  жўнатилади. Musobaqalar@mail.ru

5.4 Якуний талабнома вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят шифокори томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.

5.5 Мусобақалар ўтказилиш санасига Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва  Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарорларига биноан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

VI. МУСОБАҚАДА ҲАКАМЛИК

Ҳакамлар ҳайъати таркиби мусобақаларни ўтказиш қоидасига мувофиқ  тузилади.

Вазифалар

Ҳакамлар ҳайъати таркиби  ва хизмат қилувчи шахслар

1

Бош ҳакам

1

2

Бош ҳакам ўринбосари

1

3

Бош котиб

1

4

Жюри

6

5

Ҳакамлар

24

  Жами:

33

1

Комендант

1

2

Компютерчи

1

3

Алоқаси

1

4

Шифокор

2

5

Ишчилар

4

Жами:

9

Ҳаммаси:

42

 

VII. МУСОБАҚАЛАРНИНГ МОЛИЯЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ

Мусобақалар ўтказилишининг молиялаштириш шартлари:

7.1 Барча ёш тоифадаги  Ўзбекистон чемпионатлари ва Ўзбекистон Кубогининг иштирокчи - спортчилар, мураббийлар, жамоа шифокори ва жамоа ҳакамларнинг овқатланиш, ётоқхона ҳамда йўл кира харажатлари мусобақаларга юборувчи ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

7.2 Мусобақаларнинг Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан таинланган шифокор ва ҳакамларни йўл кира харажатлари сафарга юборувчи ташкилот томонидан, овқатлантириш ва ётоқхона харажатлари шунингдек, мусобақаларнинг ўтказиш учун спорт зал ижара тўлови Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ҳамда мусобақаларда хизмат қилувчи ходимларининг –(комендант, радист ва ишчиларнинг) овқатлантириш харажатлари Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан қопланади.

7.3 Мусобақаларни ўтказишда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарорларига биноан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

7.4 Мусобақалар Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, ташкилотлар ва ҳомийларнинг маблағларига молиялаштирилиши мумкин.

VIII. МУКОФОТЛАШ

8.1 Мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан (I, II ва III ўринни эгаллаган спортчилар ва жамоаларгага медал, диплом ва қимматбахо) совринлар билан мукофотланадилар.

8.2 Ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан мусобақа ҳакамлари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланадилар.

8.3 Мусобақаларнинг иштирокчилари Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, ташкилотлар ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совринлари билан мукофотланишлари мумкин.

IХ. ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАР ТАХЛИЛИ

9.1 Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ўтказилган мусобақалар тўғрисида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳисобот шакли бўйича вазиликка мусобақалар тугаганидан сўнг 3 кун муддат ичида ахборот тақдим этиши лозим.

 

         Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия

ва спорт давлат қўмитасининг

спорт турлари бўйича миллий терма

жамоаларни шакиллантириш ва тайёрлаш

бошқармаси бошлиғи                                               Т.А.Оразимбетов    

                                      

 

         Яккама-якка кураш бўйича

         РОСММ директори ўринбосари                              А.Низаметдинов

 

Скачать положение о соревнованиях

новости
21 Апреля 2022

Как известно, со 2 по 10 апреля в ОАЭ, состоялся очередной чемпионат мира среди юниоров и молодёжи по фехтованию.

21 Апреля 2022

На чемпионате Азии по спортивной борьбе, который в эти дни проходит в Монголии, будут разыграны медали в соревнованиях по женской борьбе.

20 Апреля 2022

Сегодня в Министерстве развития спорта состоялась церемония награждения победителей и призёров чемпионатов мира по различным видам спорта 2021 года и их наставников, а также бронзового призёра XXX Летних Олимпийских игр Лондон-2012 Ивана Ефремова.

20 Апреля 2022

Первенство страны по тяжёлой атлетике среди молодёжи, проводимое в городе Чирчик Ташкентской области, в самом разгаре. В программе очередного дня спортсмены боролись за победу в среднем весе.

19 Апреля 2022

В столице состоялся технический курс для тренеров по лёгкой атлетике, организованный Национальным Олимпийским комитетом Узбекистана совместно с Федерацией лёгкой атлетики Узбекистана в рамках программы Олимпийской солидарности Международного Олимпийского комитета.

Адрес:
г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1