
Мусобақада Украина, Қозоғистон, Молдова ва Иордания каби мамлакатлар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.
Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди. Кеча ушбу мусобақада иштирок этган боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Абдумалик Халаков (-57 кг) ва Саиджамшид Жафаров (-75 кг) олтин, Содирбек Камолмирзаев (-52 кг) кумуш, Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг), Жамшид Худойберганов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (+91 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.